avatar
Куч
827.84
Рейтинг
+310.08

Nigora Ashurova

Мақолалар

Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


         2015 йил 26 март куни соат: 12-00 да институт спорт ўйингоҳида “Наврўз” умумхалв байрамига бағишланган “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, институт маънавият ва маърифат бўлими, “Устоз-мураббий” кенгаши, касаба уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбирда институтнинг барча жамоаси, раҳбар ходимлар (400 нафар) ҳамда 28 нафар фахрийлар, нуронийлар ташриф буюришди.


 



Доришунос – фармацевтларнинг содиқ ворисларимиз

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

        2015 йил 16 март куни институт фаоллар залида “Кексаларни эъзозлаш” йили муносабати билан “Доришунос – фармацевтларнинг содиқ ворисларимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.  Тадбирда институт раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, нуронийлар (6 нафар) ва талабаларнинг иштироки таъминланди. Тадбир жараёнида фармацевтика илмига ҳисса қўшган фармацевт олимлар, улар қолдирган илмий мероси хусусида маълумотлар берилди ҳамда видеолавҳалар намойиш этилди. Шунингдек, талабалар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, саҳнавий кўринишлар ва кексаларни эъзозлаш ўзбек халқининг ўзига хос фазилатини кўсатиб берувчи маълумотлар тақдим қилинди. Тадбирда иштирок этган фахрийларга қимматбаҳо совғалар (6 нафар) тақдим этилди. 


Институт миқёсида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


2015 йил 14-15 март кунлари институт миқёсида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди. Тадбирда 1500 та талабалар ва 500 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва ходимлар фаол иштирок этди. 


Сумалак сайли

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


2015 йил 14 март куни институт ҳудудида “Сумалак сайли” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда институтда фаолият олиб борган фахрийлар, Миробод тумани “Ўзбекистон”, “Темирйўлчилар” маҳаллаларида яшовчи нуронийлар, институт фахрий профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этди. Суҳбат жараёнида талабалар ўртасида “Кексаларни эъзозлаш халқимизга хос фазилат”, “Кексалар ҳаёт йўли” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди ва байрам дастурхони ташкил этилиб ош тарқатилди. 


Глобаллашув жараёнида ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда адабиётнинг ўрни

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

Ўзбек халқининг буюк қомусий олими Абу Райхон Беруний “Менга ёшларни кўрсатсангиз, мамлакатимиз эртаси қандай бўлишини айтиб бераман” деганида минг бор ҳақ эди.


Зеро, баркамол, соғлом авлод юрт келажаги, пойдеворидир. Маълумки, ёшларни ватанга муҳаббат, миллий ғоя асосида тарбиялаш ўтмиш аждодларимиз мероси, анъанаси, қадриятига йўғрилган ҳолда амалга оширилади. Президентимиз И.А.Каримов эътироф этганларидек, “Инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита борки, у ҳам бўлса, сўз санъати, бадиий адабиётдир”. Ҳақиқатдан ҳам инсон руҳиятига, онгига оғзаки тарғибот-ташвиқотдан кўра ёзма манба тез ва кучли таъсир кўрсатади. Бу борада адабиётнинг, сўз санъатининг ўрни беқиёсдир.


Сен барибир муқаддассан - аёл

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

 



 


2015 йил 7 март куни соат: 13-30 да институт фаоллар залида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Сен барибир муқаддассан — аёл” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев кириш сўзи билан очиб берди ва институт тизимида кўп йил фидокорона ва ҳалол меҳнат қилиб келаётган 4 нафар ходимлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Миробод туман ҳокимлигининг “Фаҳрий ёрлиғи” билан тақдирланди.


Диний экстремистик ва терористик оқимларга қарши курашда ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг долзарб масалалари

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


        2015 йил 6 март куни соат 11-00 да фаоллар залидаЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Тошкент фармацевтика институти маънавият ва маърифат бўлими, “Устоз-мураббий” кенгаши ҳамкорлигида талабаалар ўртасида “Диний экстремистик ва терористик оқимларга қарши курашда ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг долзарб масалалари” ва “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари ва интернет сайтларининг маънавий маҳдиди”  мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.


Аёл тимсолида – камалакнинг етти жилоси

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


Институт талаба-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини, топқирлигини, фаоллигини янада ошириш, Она ватанга меҳр-муҳаббат, келажакка ишоч, талабалар ўртасида орасталик, дўстликни тараннум этиш ва иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2015 йил 5 март куни соат: 15-00 да институт фаоллар задида  “Аёл тимсолида – камалакнинг етти жилоси” мавзусида талабалар турар жойида яшовчи талаба-қизлар ўртасида кўрик-танлов бўлиб ўтди.


Аёл муқаддас, аёл мўътабар

Блог им. manaviyatfarmi

        Ҳар бир миллатнинг маданияти унинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади, деб бежиз айтилмаган. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз аёлларни эъзозлашган, иззат-ҳурматини ўз ўрнига қўйишган.


       Истиқлол мамлакатимиз хотин-қизларининг жамият тараққиётида янада фаол иштирок этишларига катта имкон яратди. Бу куннинг аёли илми, иқтидори, истеъдоди ва ўзгача шиддати билан дунёни яна бир карра қойил қолдирмоқда Аёл! Унда бутун олам қувончи, дўстга хос фидойилик, она жасорати мужассам. Ҳаё, одоб, ғурур, андиша деб номланган фазилатларнинг илдизи ўзбек аёлларининг қалбидадир. Оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, меҳмондўстлик, қўни- қўшни, қариндошлар орасидаги меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат буларнинг барчасини аёлларимиз доимо юқори ўринга қўйиб келган. Дарҳақиқат, бизнинг аёлларимизга хос ўзбекона фазилатлар ҳеч бир мамлакатда йўқ. Аёлнинг турли фазилатлари ичра ҳаё марваридга ўхшашдир. Бу марвариднинг кадр-қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.



Ўқотар қурол ва ўқ-дори заҳираларини сақлаш, олиб кириш, сотиб олиш ва сотишни жиноий жавобгарликка тортиш

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

   


 


       Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 25 февралдаги 87-04-144-сонли хати ижросини  таъминлаш  мақсадида, таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 сентябрда тасдиқланган “Давлат, спорт ва шахсий ов қуроллари, ўқотар қуроллари ва ҳарбий ўқ-дори заҳираларини ноқонуний айланишини тўхтатиш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар режаси”нинг 28-бандидаги “Ўқотар қурол ва ўқ-дори заҳираларини сақлаш, олиб кириш, сотиб олиш ва сотишни жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида ўзини-ўзи бошқариш ташкилотлари ва ўқув юртлари маъмуриятлари билан биргаликда жойларда мавзули (тематик) учрашувлар ва олдини олиш бўйича (профилактик) суҳбатлар ўтказиш, шунингдек ўз ҳохишига кўра ўқотар қурол ва ўқ-дори заҳираларини топширган шахсларга нисбатан жинойи жавобгарликдан озод қилиниши ҳақидаги қонун билан таништириш” вазифаси юклатилган.


Ватан ҳимояси муқаддас бурч

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 9 декабрдаги Р-4390-сонли “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 11  декабрдаги  460-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, институтда жорий йилнинг 14 январь куни соат: 15-00да маънавият ва маърифат бўлими, “Камолот” ЁИҲ БТ етакчилари, “Устоз-мураббий” кенгаши ташаббуси билан  14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан  “Ватан ҳимояси муқаддас бурч”, мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирни институт ректори профессор А.Н.Юнусхўжаев кириш сўзи билан очиб берди.


Ўзбек йигити – мустақиллик посбони

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


      2015 йил 13 январь куни соат: 13-00 да институт фаоллар залида “Ҳарбий хизмат мардлик, чиниқиш, тобланиш мактаби”, “Ўзбек йигити – мустақиллик посбони” мавзуларида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбарда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий ўқув юртининг Тиббий хизмат подполковниги Орзиев Зиёдулла Фозилович, подполковник Қосимов Хасанбой Уринович, Тиббий хизмат подполковниги Эшқуватов Комил Рўзибоевич, майор Шербоев Анвар Турғунович, Тиббий хизмат подполковниги Умирзаков Бахтиёр Эргашевич ҳамда институт маънавий-маърифий  ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев, декан муовинлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Тадбирни институт маънавий-маърифий  ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев кириш сўзи билан очиб берди ва тадбир меҳмонлари мавзу юзасидан маърузалар қилишди.


Биз буюк юрт фарзандларимиз

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

       


 


        2015 йил  12 январь соат: 18-00 да институт талабалар турар жойида яшовчи талаба-ёшлар ўртасида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан  “Биз буюк юрт фарзандларимиз”, “Ҳарбий хизмат мардлик, чиниқиш, тобланиш мактаби” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди.      Тадбирни институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, байрам муносабати билан “Тинчлик учун курашмоқ керак!” фильми намойиш этилди ва фармация ишини ташкил қилиш кафедраси ассистенти З.Маматқулов ва “Камолот” ЁИҲ етакчиси Ў.Ж.Юнусов мавзу юзасидан маъруза қилди.


Миллий армиямиз – ғуруримиз, ифтихоримиз

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 



 


2015 йил 12 январь куни Миробод туманидаги 71186-сонли ҳарбий қисмда  Миробод туман ҳокимияти, Тошкент фармацевтика институти раҳбарияти ташаббуси билан “Миллий армиямиз – ғуруримиз, ифтихоримиз”, “Она юртни мард ўғлонлар қўриқлайди” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.      Тадбирда Миробод туман маънавият тарғибот маркази раҳбари Н.Шокирхўжаева, Тошкент фармацевтика институти маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев, Миробод туман ҳокимияти, “Миробод” маҳалла раиси К.Абдурахмоновлар сўзга чиқиб мавзу юзасидан маъруза қилди ҳамда барча ҳарбийларни байрам билан муборакбод этдилар.


Эрта никоҳ ва қариндошчилик ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


      2014 йил 11 декабрь куни соат: 15-00 да институт фаоллар залида “Хотин-қизлар” қўмитаси ташаббуси билан талаба-қизлар ўртасида “Йод танқислиги ҳолатида репродуктив саломатликка таъсири” ва “Эрта никоҳ ва қариндошчилик ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.


Конституция ва маънавий ҳаёт

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


        Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш ҳамда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг  22 йиллиги муносабати билан  2014 йил  6 декабрь куни соат: 14-00да институт фаоллар залида “Конституция ва маънавий ҳаёт” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда институт раҳбар ходимлари, “Хотин-қизлар” қўмитаси аъзолари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди. Шунингдек, тадбирда “Камолот” ЁИҲ БТнинг иқтидорли талаба-ёшлари ўз маърузалари билан иштирок қилди. Ҳамда талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини баҳолаш мақсадида танлов ўтказилди. Тадбирда фаол иштирок этган талабалар касаба уюшмасининг фахрий ёрлиғи ва эсталик совғаси билан тақдирланди.  Жами иштирокчилар сони 200 нафарни ташкил қилди.


Конституция ва ҳуқуқий маданият

Блог им. manaviyatfarmi


 


       2014 йил  3 декабрь куни соат: 14-30 да институт фаоллар залида “Конституция ва ҳуқуқий маданият” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, фракция аъзоси Азамат Зиё Ҳамид ўғли, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси шаҳар кенгаши депутати номзоди, Миробод туман “Камолот” ЁИҲ БТ раиси Саидхонов Саидрасул Мансурович, институт институт раҳбар ходимлари, “Хотин-қизлар” қўмитаси раиси С.Х.Қодирова, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди. Жами иштирокчилар сони 250 нафарни ташкил қилди.


 


Меҳрга ташна кўнгиллар

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

“Соғлом бола” йили Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг ижросини таъминлаш  ҳамда 3 декабрь – “Ногиронлар куни” муносабати билан 2014 йил 3 декабрь куни соат: 10-00да Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги 33-сонли “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланувчи ўқувчи-ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчилари институт “Хотин-қизлар” қўмитаси, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда “Камолот” ЁИҲ БТ ҳамкорлигида олиб борилди. Шунингдек, Сирғали туманидаги 33-сонли “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланувчи ўқувчи-ёшларга совғалар тақдим қилинди ва дастурхон ташкил этилиб, ош тарқатилди.

ОИТС ва гиёҳвандлик – умр заволи

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

Тошкент фармацевтика институтида  2014 йил 1 декабрь  куни соат 14-30 да фаоллар залида “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларнинг интеллектуал, ижодкорлик салоҳиятини ривожлантириш ва 1 декабрь – “Халқаро ОИТСга қарши кураш” куни муносабати билан  “ОИТС ва гиёҳвандлик – умр заволи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.


Проблемы художественного перевода в переводческой деятельности

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

Для становления образования каждого человека важно познакомиться с шедеврами мировой литературы. Однако не каждый может познавать произведения на языке-оригинале. Лишь благодаря писателям-переводчикам нам становятся доступны бесценные кладези всемирной литературы.


Невозможно переоценить перевод литературы, так как с ее помощью разные народы обмениваются друг с другом мыслями и идеями. И когда мы читаем переводной текст, мы воспринимаем его как художественный, и не задумываемся о том, какой труд приложил переводчик для максимально достоверной передачи смысла оригинала литературного произведения.