Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг маънавий соҳада катта ўзгаришлар юз берди. Президентимиз И.А.Каримов, маънавиятни юксалтирмасдан иқтисодий барқарорликка эришиб бўлмаслигини мустақиллигимизни дастлабки кунларидан англагани ҳолда, мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Таълим – тарбиянинг мустабид тузум замонида “пролетар интернационализми” шиори асосида мафкуралаштирилиши, уни миллий-тарихий заминдан маҳрум этиш инсон шахсининг маънавий-ахлоқий, ғоявий-сиёсий оламини қашшоқлаштирди, мутелик руҳиятини қарор топдириб, одамларда эркин, ижодий фикрлаш қобилиятини чеклаб қўйди. Миллий қадрятларимиз қайта тикланиб, ривожлантирилиб келинмоқда. Марказий Осиё ҳалқларининг тарбия борасидаги, тажриба ва назарияга оид бўлган фикр – мулоҳазалари Беруний, Фаробий, Ибн Сион, Муҳаммад Қошғарий, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий, Улғубек, Бобур, Жомий, Лутфий каби мутафаккирларни асарларида, Амир Темур тузукларида мукаммал ўз аксини топган. Тарбиянинг ўзига хос шарқона жиҳатларини ёритиб берувчи кўплаб асарлар борки, ундаги ахлоқий қарашлар ўзини йўқотибгина қолмасдан, балки миллй истиқлол нуқтаи назаридан таҳлил этилса, миллий аҳлоқий қадриятларнинг янги жиҳатларини кашф этиб ва амалда қўллаш имкониятига эга бўламиз. Ўзбек ҳалқи учун қадимдан инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик, адолат, инсоф, диёнат, садоқат, ҳалоллик, тўғрилик, меҳнатсеварлик, меҳмондўстлик, камтарлик, раҳимдиллик, уят, андиша, ор-номус каби фазилатлар ардоқланиб, аждодлардан авлодларга маънавий мерос сифатида ўтиб келган. Ўзбек халқининг энг қадимий даврларидан бошлаб, ҳозирга қадар давом этиб келаётган, ўз аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган ажойиб қадриятлардан бири – ота-онани фарзандлар томонидан юксак даражада эъзозлаш, иззат – икромини, ҳурматини жойига қўйишдан иборатдир. Буюк бобомиз Ҳазрат Алишер Навоий айтганларидек, ота-онани ҳурмат қилиш “… фарзандлар учун мажбуриятдир.