avatar
Куч
827.84
Рейтинг
+310.08

Nigora Ashurova

Мақолалар

Сўз мулкининг султони – Алишер Навоий

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

    


 


    Маълумки, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ғоя асосида тарбиялаш ўтмиш аждодларимиз мероси, анъана ва қадриятларимизга  йўғрилган ҳолда амалга оширилади. Президентимиз И.А.Каримов эътироф этганидек, “Инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита борки, у ҳам бўлса, сўз санъати, бадиий адабиётдир”. Ҳақиқатдан ҳам инсон руҳияти, онги, тафаккурига энг  тез, осон ва  тўғри таъсир кўрсатувчи воситалар қаторида  адабиётнинг, сўз санъатининг ўрни беқиёсдир. Шу сабабли институт талаба-ёшлари ўртасида бадиий адабиёт, санъатга бўлган қизиқишни юксалтириш, ўзбек адиблари ижоди билан янада яқиндан  таништириш, сўз усталари, ёзувчи, шоирлар, эл ардоқлаган  санъаткорлар  билан жонли  мулоқотлар, учврашувлар  уютириш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар, адабий-бадиий кечалар ташкил қилинмоқда.


“Оммавий маданият” ахборот ҳуружларидан ёшларни огоҳ этиш ва олдини олиш чоралари

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


       Маълумки, ҳалқимиз менталитетига, манфаатига зид бўлган зарарли ғояларнинг туб моҳиятини очиб берган ҳолда уларни ягона озод ва обод Ватан ғояси атрофида жипслаштиришни давр тақозо қилиётган бир пайтда огоҳлик, мафкуравий-сиёсий жараёнлардан хабардорлик, етарли билим ва дунёқарашга эга бўлмоқлик, сезгирлик, “оммавий маданият” ниқоби остидаги маънавий таҳдидлар бизнинг жамиятимиз тараққиёти, ёшлар камолотига ғов бўлаётганини қалбан англаб етиш ва унга муросасиз муносабатни шакллантириш,  ҳушёрликни ошириш мақсадида институт талаба-ёшлари ўртасида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар олиб борилмоқда. Ушбу мавзуларни институт профессор-ўқитувчилари ўртасида ҳам кенг тарғиб қилиш, бу борада уларнинг билим ва малакаларини янада ошириш мақсадга мувофиқдир. Шу боис Тошкент фармацевтика институтида 2014  йил 17 январь куни соат 14-00да фаоллар залида ўқитувчи-мураббийлар ўртасида “Оммавий маданият” ахборот ҳуружларидан ёшларни огоҳ этиш ва олдини олиш чоралари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.


Огоҳлик давр талаби

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

      


 


      Глобаллашув жараёнлари  тез суръатларда ўсиб бораётган бугунги кунда доимо огоҳ ва хушёр яшаш замон талабига айланмоқда. Айни шу жараён таъсири туфайли жамият ҳаётида диний эктремистик гуруҳлар фаолиятининг фаоллашганини сезиш ҳам қийин эмас. Шу мақсадда талаба-ўқувчи ёшларнинг турли ёд ғояларнинг асл мақсади, моҳиятини тўғри англай олишлари ҳамда ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва гиёҳвандликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбир   2014 йил 29 январь куни соат: 10-00да Тошкент фармацевтика институти фаоллар залида “Ўз уйингни, ўзинг асра!”, “Огоҳлик давр талаби” мавзуларида ўқувчи  ва талаба-ёшлар ўртасида бўлиб ўтди.


Ўз уйингни, ўзинг асра!

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

        


 


    Тошкент фармацевтика институти миқёсида 2014 йил 29 январь куни “Маънавият куни” тадбири ташкил қилинди. Ушбу тадбирлар бевосита Тошкент шаҳар ИИБ ҳамда Миробод туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинди.


       2014 йил 29 январь куни соат: 15-00 да фаоллар залида “Ўз уйингни, ўзинг асра!”, “Огоҳлик давр талаби” мавзуларида фармация факультети 1 курс талаба-ёшлари ўртасида семинар ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИБ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси масъул ходими Шукуров Абдувоҳид Хуррамович, Тошкент шаҳар ИИББ ХООБ инспектори катта лейтенант Очилов Абдурашид Абдухамидович, Миробод туман ИИБ ХООБ МТП МКИ майор Самариддин Зайнуддинов, катта инспектор Ориф Жўраев, маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректор К.А.Чўлпонов, ўқитувчилар, мураббийлар ва фармация факультети 1 курс талабалари иштирок этди.


Баркамол авлод тарбиясида адабиётнинг роли

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

       


 


      Ёшларни ватанга муҳаббат, миллий ғоя асосида тарбиялаш ўтмиш аждодларимиз мероси, анъанаси, қадриятига йўғрилган ҳолда амалга оширилади. Президентимиз И.А.Каримов эътироф этганларидек, “Инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита борки, у ҳам бўлса, сўз санъати, бадиий адабиётдир”. Ҳақиқатдан ҳам инсон руҳиятига, онгига оғзаки тарғибот-ташвиқотдан кўра ёзма манба тез ва кучли таъсир кўрсатади. Бу борада адабиётнинг, сўз санъатининг ўрни беқиёсдир.


   Ҳаётдаги янгиликлар, ихтиролар ҳам дастлаб адабиётда бўй кўрсатиб, сўнгра реал ҳаётга кўчади. Эртакларимиздаги “Учар гилам”, Алишер Навоий ҳазратларининг “Ойнаи жаҳони” бугун ҳаётда амалий вазифасини ўтамоқда.


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари – юрт тинчлиги ва хавфсизлигининг кафолатидир

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

 



 


      Узоқ ўтмишдан маълумки  ватанпарварлик  ҳиссини ўз фарзанди қалбига сингдира олган ота-онанинг, шундай руҳ билан яшайдиган халқнинг келажаги  порлоқдир. Юртини севган, унинг порлоқ келажагига ишонган ҳар бир фуқаро, ҳар бир ёш учун юрт тараққиётига улуш қўшиш асосий мақсад бўлмоғи зарур. Шунинг учун ҳам замонамизнинг асосий мақсадларидан бири-ватанпарварлик ва миллий ғурурни ёшлар дунёқарашига сингдиришдан иборатдир.  Ватан  ҳисси – бу муқаддас туйғу. Ватан ҳисси — шу Ватаннинг эгаси бўлмиш  халқни билишдан, унинг қадрига етишдан, нималарга қодир бўлганини тан олишдан, буюклигини эътироф этишдан бошланади. Ватан туйғуси аввало аждодлар  ёди, уларнинг хотирасини эслаш ва қадрлаш, олис ва яқин теварак атрофларда бўлаётган воқеаларни сезгирлик билан кузата бориб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туриш, ўзининг келажак авлодлар олдида масъул эканини тушунишдир. Шу боис Тошкент фармацевтика институти талаба-ёшлари қалбида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Айниқса ҳар йили 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” тадбирлари ўзига хос тарзда олиб борилиши билан ажралиб туради. Мана шу анъанани давом эттирган ҳолда институт маънавият ва маърифат  бўлими, касаба уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ БТ етакчилари ҳамда фармация факультети  ташаббуси билан 2014 йил 13 январь куни соат 15-00да фаоллар залида Ўзбекистон  Республикаси Қуролли  кучларининг 22 йиллигига бағишлаб, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари – юрт тинчлиги ва хавфсизлигининг кафолатидир”, “Ҳарбий ислоҳот – замонавий профессионал армиянинг асоси” мавзуларида катта тадбир ўтказилди.


Ўқув жараёнини ташкил қилишдаги инновациялар

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

       


 


Маълумки, таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда, бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологияларда эса, уларни эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Педагог бу жараёнга шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиш ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. Шунинг учун олий ўқув юртлари малакали касб эгаларини тайёрлашда замонавий ўқитиш методлари — интерактив методлар, инновацион технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир. Бунда педагогик технология ва педагогик маҳоратига оид билим, тажриба ва интерактив методлар талабаларни билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.


Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Шу мақсадда ҳар йили институт миқёсида янги педегогик технологияларни ҳаётган тадбиқ қилиш, ўқув жараёни самарадорлиги янада ошириш мақсадида ўқув-услубий семинарлар ташкил этилиши бир анъанага айланиб қолган. Бу йил ҳам мана шу анъанани давом эттирган ҳолда  2014 йил 7-8 январь кунлари Тошкент фармацевтика институти ўқув бўлими ташаббуси билан “Ўқув жараёнини ташкил қилишдаги инновациялар” мавзусида ўқув-услубий семинар ташкил қилинди.


Йил якунларига бағишланган тадбир

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

          2013 йил 28 декабрь куни Тошкент фармацевтика институти миқёсида йил якунларига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда институт ректори, профессор А.Н.Юнусхўжаев, Дори воситалар ва тиббий техника сифатини  назорат қилиш ва стандартлаш Бош бошқармаси бошлиғи,   профессор Джалилов Хабибулло            Каримович, кафедра мудирлари, раҳбар ходимлар,  ўқитувчи-мураббийлар иштирок этди. Тадбир жараёнида институт ректори А.Н.Юнусхўжаев кириш сўзи билан очиб берди ва барча институт жамоасини байрам билан муборакбод этди. Ўз сўзида институт миқёсида “Обод турмуш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ амалга оширилганлиги, фармацевтика соҳасида эришилган ютуқлар, иқтидорли талаба-ёшларнинг олиб борган илмий янгиликлари хусусида тўхталиб ўтди.


Меҳр-мурувват инсон зийнати демакдир

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

     



 


      2013 йил 25 декабрь куни “Хотин-қизлар” қўмитаси, ижтимоий фанлар кафедраси ҳамда маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан институт раҳбариятига бириктирилган Сергили туманидаги 33-сонли “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланувчи ўқувчилар ўртасида “Меҳр-мурувват инсон зийнати” мавзусида  байрам тадбирлари ташкил этилди.


Институтимизни энг намунали ва энг чиройли масканга айлантирамиз

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


Маълумки, талаба-ёшларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсон этиб вояга етказиш – таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсадидир. Бу эса таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб боришни  талаб этади. Ҳар қайси устоз ва мураббий ҳар бир талаба тимсолида, аввало, шахсни кўриши зарур. Келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. Шу мақсадда институт талабаларини  маънавий етик, улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга  ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган мавзуларда тарғибот- ташвиқот ишлари олиб борилади. Шу билан бир қаторда институт талаба-ёшлар қалбида нафақат ўз ватанига содиқлик руҳида тарбиялаш шу баробарида ўз таълим масканига бўлган меҳр-муҳаббатини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ҳамда ушбу даргоҳни “Маънавият бўстонига” ҳамда “Институтимизни энг намунали ва энг чиройли масканга айлантирамиз” лойиҳаси доирасида 2013 йил давомида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.


Миллий мусиқамизнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

      


 


       2013 йил 11 декабрдан 16 декабрга қадар институт академик гуруҳларда “Хотин-қизлар” қўмитаси, “Устоз-шогирд” кенгаши ташаббуси билан “Бугунги кун ёшлари қандай мусиқа эшитишаяпти?”, “Мен ёқтирган энг яхши ўзбек қўшиғи”, “Миллий мусиқамизнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти” каби мавзуларида 20 дан ортиқ давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлари ўтказилди. Шу билан бир қаторда академик гуруҳларда “Мен ёқтирган энг яхши ўзбек қўшиғи” мавзусида сўровномалар ташкил қилинди. Олиб борилган тадбирларда қуйидаги масалалар кенг ёритиб берилди.


"Маънавият куни" тадбирларининг самарадорлигини ошириш

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

       



 


    Маънавиятни шакллантиришга хизмат қиладиган асосий бўғинлардан бири таълим тизимидир. Ёшларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсон этиб вояга етказиш – таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади вазифаси бўлиши лозим. Бу эса таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб боришни  талаб этади. Ҳар қайси устоз ва мураббий ҳар бир талаба тимсолида, аввало, шахсни кўриши зарур. Келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. Шу мақсадда институт талабаларини  маънавий етик, улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга  ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ҳар ойда бир маротаба ўтказилиб келинаётган «Маънавият куни» тадбирларида ушбу масалаларга алоҳида аҳамият берилмоқда.


Men tinglaydigan eng yaxshi o‘zbek qo‘shig‘i

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

       2013 yil 11-14 dekabr kunlari Tillar kafedrasi ustozlari guruhlarida “Men tinglaydigan eng yaxshi o’zbek qo’shig’i” mavzusida davra suhbatlari o’tkazdilar.


O’zbеk  mumtoz qo’shiqchilik san'ati   haqida  so’zladi. Hozirgi kunda o’zbеk  mumtoz qo’shiqchilik va estrada san'ati ildam qadamlar bilan rivojlanib borayotgani, hukumatimiz tomonidan san'atning bu tarmoqlariga katta e'tibor bеrilayotgani,  qo’shiq kuylashga havasi bo’lgan har bir istе'dod egasiga kеng imkoniyatlar bеrilib,  sharoitlar yaratilayotgani   aytib o’tildi. Ammo bеrilayotgan imkoniyatlardan bachkana  qo’shiqlar kuylash uchun foydalanayotgan ba'zi “chala san'atkorlar” ham yo’q  emasligi alohida aytib o’tildi. Qo’shiqlar o’zbеk xalqining mеntalitеti, an'ana va qadriyatlariga, shuningdеk, ahloq-odob qoidalariga zid bo’lmasligi lozimligi ta'kidlandi.


Доривор ўсимликларнинг инсон саломатлигини тиклашдаги ўрни

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

       



 


      2013 йил  16 декабрь куни институт “Устоз-мураббий” кенгаши, Фармакогнозия ботаника курси билан кафедраси ҳамда I Республика тиббиёт коллежи раҳбарияти билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшлар ўртасида “Доривор ўсимликларнинг инсон саломатлигини тиклашдаги ўрни”, “Ёшларнинг экологик маданиятини шакллантириш” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди.


 



“Ўзбекистон Республикасида саноат фармацияси: муаммо ва ечимлар”

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


2013 йил 13 декабрда Тошкент фармацевтика институтининг катта фаоллар залида институт ректори, фармацевтика фанлари доктори, профессор А.Н.Юнусхўжаевнинг Саноат фармацияси ва Биотехнология таълим йўналишлари 3-4-курс талабалари билан “Ўзбекистон Республикасида саноат фармацияси: муаммо ва ечимлар” мавзусида учрашуви ўтказилди. Учрашувда берилган маълумотлар ўзининг долзарблиги, битирувчи талабаларнинг келгуси иш фаолиятларини белгилашда катта ахамиятга эга эканлиги билан йиғилиш қатнашчиларида чуқур таассурот қолдирди.


Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

      


 


    2013 йил 7 декабрь куни инстиут  маънавият ва маърифат бўлимида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг  21 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон келажаги баркамол авлод қўлида”, “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.


Ёшларда экологик маданиятни шакллантириш

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

     


 


       Маълумки, инсоннинг баркамоллиги, маданияти ташқи кўринишига қараб эмас, балки унинг маънавий дунё қараши билан белгиланади. Жамиятнинг равнақи ва келажаги шу жамиятда яшовчиларнинг хам маънавий, хам  маданий баркамоллигига боғлиқ. Инсон маънавий томондан қашшоқ бўлса, келажаги порлоқ жамият қуриб бўлмаслиги ҳаёт ҳақиқатидир.Экологик жараён мураккаб кетаётгани учун у янгича фикрлашни, дунёқарашни, аҳлоқий, маданий, маънавий етукликни талаб қилади. Шунинг учун ҳам   экологик таълим ва тарбия масалаларини хал этишда  экология  фани соҳасидаги билимларни тарқатишда маънавий-маърифий ишларини ривожлантириш талаб этилади. Бунда энг долзарб мавзу атроф-муҳитни, табиатни асраш, табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро таъсирларни бир яхлитликда тушунишни шакллантириш вазифаси  ётади.


“Yuksak ma’naviyat-yengilmas kuch” asarida inson omili, uni qadrlash masalasining o’ziga xos talqini

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

         2013 yil 13 dekabrda Toshkent farmatsevtika instituti Talabalar turar joyida “Yurtboshimiz I.Karimovning “Yuksak ma’naviyat-yengilmas kuch” asarida inson omili, uni qadrlash masalasining o’ziga xos talqini” mavzusida ochiq muloqot tashkil etildi.


 




Hozirgi kunda yoshlar qanday musiqa eshitadi?

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


   


     2013 yilning 25 noyabr kuni institut Xotin – qizlar qo’mitasi tashabbusi bilan “Talabalar turar joyida” talaba-qizlar orasida “Yoshlar hozirgi kunda qanday musiqa eshitadi?” mavzusida suhbat – uchrashuvi o’tkazildi. Tadbirni institut  Xotin – qizlar qo’mitasi raisi S.X.Qodirova kirish so’zi bilan ochib bеrdi va mavzu yuzasidan targ’ibot-tashviqot ishlarini olib bordi. O’z ma'ruzalarida quyidagi masalalarga alohida e'tibor qaratib o’tdi. Ya'ni, kеyingi paytlarda yoshlarimizni ko’proq o’ziga jalb etayotgan san'at turi  bu albatta, musiqadir. Bugungi kunda yoshlarimiz mumtoz, milliy estrada va jahon musiqiy mе'rosidan bahramand bo’lmoqda.


“Ўзбекистон Республикасида фармацевтика фаолияти ва уни ривожлантириш истиқболлари”

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


     2013 йил 9 декабрь Тошкент Фармацевтика институтининг катта фаоллар залида Фармация факультети битирувчи курс  талабаларининг умумий курс мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибидаги биринчи масала бўйича институт ректори, профессор А.Н.Юнусхўжаев “Ўзбекистон Республикасида фармацевтика фаолияти ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида маъруза қилди. Маърузада берилган маълумотлар ўзининг долзарблиги, битирувчи талабаларнинг келгуси иш фаолиятларини белгилашда катта ахамиятга эга эканлиги билан йиғилиш қатнашчиларида чуқур таассурот қолдирди.