avatar
Куч
827.84
Рейтинг
+310.08

Nigora Ashurova

Мақолалар

"Маънавият куни" тадбирларидан лавҳалар

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


2013 йил 30 октябрь куни институт миқёсида Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигига 24 йил тўлиши муносабати билан “Маънавият куни” ташкил қилинди.


         “Маънавият куни” доирасида гуруҳларда (махсус режа асосида)“Президентга мактублар” асари муҳокамасига бағишланган суҳбатлар, “Тил, тараққиёт ва маънавият”, “Огоҳликни мен қандай ҳис этаман!”, “Диний экстремизмнинг ва миссионерликнинг салбий таъсири”, “Гиёҳвандлик, СПИД – давр вабоси”, “Юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамият пойдевори”, “Одам савдосининг олдини олиш давр талаби”, “Инсон – табиатнинг бир бўлаги” каби мавзуларида давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ташкил этилди.


Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли Қарори ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2008 йил 3 июлдаги 07-26-48-сон йиғилиши баёни қарорининг 10-бандига асосан 2013 йил 25 октябрь куни Республика Маънавият тарғибот марказининг Тошкент  шаҳар бўлимида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танлови Тошкент шаҳар туманлари ўртасида бўлиб ўтди.


 



 


 



 



 


    Ушбу кўрик-танловда Миробод туманидан Тошкент фармацевтика институти тиллар кафедраси ўқитувчиси Ашурова Нигора Хайитовна иштирок этди ва Республика Маънавият тарғибот марказининг Тошкент  шаҳар бўлими томонидан фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ билан  тақдирланди.


 


 

Toshkent farmatsevtika institutining 1-kurs talabalari o’rtasida o’tkazilgan futbol o’yini

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


    2013-yil 21-22 oktabr kunlari Toshkent farmatsevtika instituti Kamolot YoiHBT tashabbusi bilan “Kamolot kubogi” sovrini uchun 1-kurs talabalari o’rtasida futbol bo’yicha musobaqasi tashkil qilindi. O’yinda 7 jamoa ishtirok etdi. O’yin qizg’in va ko’tarinki ruhda o’tdi. Finalga sanoat farmatsiya yo’nalishining “Sanoat city” va farmatsiya yo’nalishining “Pharm 5” jamoasi bellashdilar. 3:2 hisob bo’yicha farmatsiya yo’nalishi “Pharm 5” jamoasi g’oliblikni qo’lga kiritdi. G’olib va sovrindorlarni farmatsiya fakultetining dekan muovini F.S.Jalilov taqdirladi. I-o’rin “Pharm 5” I darajali diplom va “Kamolot kubogi” bilan taqdirlandi. II-o’rin sanoat farmatsiya yo’nalishining “Sanoat city” jamoasi II darajali diplom bilan taqdirlandi va III o’rin farmatsiya yo’nalishi “Real pharm” jamoasi III darajali diplom bilan taqdirlandi.


“Theatre.UZ/2013” Халқаро театр фестивалига ташриф

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

       Театр – маданият, маънавият ва тарбия масканидир. Бугунги глобаллашув даврида ёш авлод дунёқараши ва тафаккурини юксалтириш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида камол топтириш, халқимизнинг бой маънавий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб этишда театр санъати муҳим аҳамият касб этаётганлигининг исботи сифатида “Art Week Style.uz – 2013” санъат ҳафталиги доирасида ўтказилаётган мазкур анжуман “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар театри ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу фестивалга фармация факулътети касб таълими йўналиши 1-курс 2/1 гуруҳ талабалари ташриф буюрди.


 Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида  Наманган вилояти театр жамоасининг “Виждон амри билан “ номли спектакли намойиш этилди.Намойиш этилган саҳна асари ўзининг тарбиявий жиҳати билан талабалар қалбида чуқур из қолдирди.

“Давлат тили – миллий маънавиятимиз тимсоли”

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

                              


 


Ўзбек халқи асрлар давомида дунё цивилизациясига, умумбашарий қадриятлар ривожига улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Бунда албатта она тилимизнинг хизмати катта.


         Чунки бу тил бўлмаса, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғот-ут турк” китоби, Аҳмад Яссавийнинг пур маъно ҳикматлари, ҳазрат Алишер Навоийнинг “Хамса”си, Бобур мирзонинг “Бобурнома”си, Абдулла Қодирийнинг романлари, Чўлпон, Усмон Носир, Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Абдулла Орипов каби улуғ шоирларнинг ўтли шеърияти яратилмаган бўлар эди. Шу боис ҳам она тилимиз миллатимиз руҳининг ҳақиқий тимсолига айланиб кетган.


Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли Қарори ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2008 йил 3 июлдаги 07-26-48-сон йиғилиши баёни қарорининг 10-бандига асосан 2013 йил 19 октябрь куни Тошкент давлат Педагогика университетида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танловда Тошкент фармацевтика институти тиллар кафедраси ўқитувчиси Ашурова Нигора Хайитовна “Ёшлар қалби ва шуурида ватан туйғусини шакллантиришда адабиётнинг роли” мавзуси билан иштирок этиб, фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ билан  тақдирланди.

“Талаба – қизнинг энг намунали либоси”

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

   


 


    Ёшларнинг ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитини соғламлаштириш, турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, ён атрофда юз бераётган воқеаларга даҳлдорлик  ҳиссини ошириб бориш, “оммавий маданият” таҳдидларига  қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалаларини мантиқий давом эттириш мақсадида 2013 йилнинг 4 октябрь куни Тошкент Давлат Консерваториясида  “Талаба-қизнинг энг намунали либоси” номли кўрик танлови бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Тошкент фармацевтика институтимизнинг магистратура йўналиши 1 курс талабаси Шукурова Дилънозахон қатнашди.


    Республика Хотин-қизлар қўмитаси Шукурова Дилънозахонни “СЕРТИФИКАТ” ва совға билан тақдирладилар.

Минг дардга даво

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

     Янги зеландиялик олимларнинг сўзларига кўра, асал, гул чанги, асалари заҳри ёрдамида қон томирларининг кенгайиши, псориаз, артроз ва остеохондроз каби турли хил касалликларни даволаш мумкин экан. Уларнинг айтишича, асал таркибидаги организм учун жуда зарур бўлган темир, йод, цинк, кобальт, марганец, фтор каби ўттизга яқин микроэлементлар уйқусизлик, ошқозон-ичак хасталиклари ва шамоллашни ҳам табиий йўл билан даволаш, жигарни тозалаш имконини беради.


Маълумотларга қараганда, микроэлементлар таркибига кўра асалнинг ўттиз фоизли эритмаси инсон қонидан тайёрланган плазма ўрнини ҳам боса олади. Боиси қон билан асалнинг кимёвий таркиби деярли бир хил. Шунинг учун ҳам асал парҳез таом ва шифобахшлик борасида тенгсиз ҳисобланади.

Альберт Эйнштейннинг хати сотилди

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

      Германиялик машҳур физик Альберт Эйнштейннинг диний мавзуга оид хати АҚШнинг “eвay” кимошди савдосида 3,1 миллион АҚШ долларига сотилди. Харидорнинг шахси сир тутилмоқда.


“eBay” вакилларининг айтишича, 1954 йил 3 январда ёзилган мазкур мактуб АҚШнинг Принстон университетида ишлаган немис файласуфи Эрик Гуткиндга жўнатилган. Эйнштейннинг ўлимидан бир йил аввал ёзилган, ўтган асрнинг энг шов-шувли ҳужжати бўлмиш ушбу хат олимнинг шахсий коллекциясида эллик йил сақланган.

Чекиш кўзга зиён

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

     Хитойлик олимлар тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш кўзга катаракта тушиши – кўз хиралашишига олиб келиши мумкин, деб таъкидламоқда. Узоқ вақт олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида маълум бўлишича, чекувчиларда чекмайдиганларга нисбатан кўзнинг ушбу турдаги касаллигига чалиниш хавфи анча юқори.


Хитойнинг Чжэцзян университети қошидаги Офтальмология институти вакилларининг сўзларига кўра, катарактанинг ўз вақтида олди олинмаса, ёхуд тўғри даволанмаса, кўрликка сабаб бўлиши мумкин. Шу боис экспертлар чекишдан бутунлай фориғ бўлиш лозимлигини тавсия этмоқда.

“Зулфия” номидаги Давлат мукофоти моҳиятини тарғиб этиш

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

 “Зулфия мукофоти ишлари” бўлимининг институтда таҳсил олаётган талаба-қизлар ўртасида олиб борилаётган маънавий — ахлоқий тарбия ишлари тасдиқланган режа асосида юритилмоқда. Талаба-қизлар орасида аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-­маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги и6ратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштироки ҳақида сухбатлар олиб борилмоқда.


Меҳр-мурувват кўрсатишнинг ўзбекона одоби ва ибрати

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

        


 


    Маълумки ўзбек халқи  менталитетида узоқ  ўтмишдан атрофдагиларга  нисбатан маънавий хамдардлик, моддий  жиҳатдан  бир-бирини  қўллаб – қувватлашга мойиллик, раҳмдиллик, уюшиб, ҳамжиҳат бўлиб  яшашга  интилиш  каби  инсоний  хислатлар  доимо  етакчилик  қилиб  келган.  Энг аввало, ота-онага, қавм-қариндошларга, дўсту-биродарларига меҳр-мурувват кўрсатиш  истаги  билан  яшаш  халқимиз хаётининг  ибратли  жиҳати  бўлиб келган.  


Меҳр-мурувват кўрсатишнинг ўзбекона одоби ва ибрати

Блог им. manaviyatfarmi

        


 


      Маълумки ўзбек халқи  менталитетида узоқ  ўтмишдан атрофдагиларга  нисбатан маънавий хамдардлик, моддий  жиҳатдан  бир-бирини  қўллаб – қувватлашга мойиллик, раҳмдиллик, уюшиб, ҳамжиҳат бўлиб  яшашга  интилиш  каби  инсоний  хислатлар  доимо  етакчилик  қилиб  келган.  Энг аввало, ота-онага, қавм-қариндошларга, дўсту-биродарларига меҳр-мурувват кўрсатиш  истаги  билан  яшаш  халқимиз хаётининг  ибратли  жиҳати  бўлиб келган.


Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

       


 



   


      2013 йил 10 октябрь куни институт тиллар кафедраси ҳамда “Ёшлар” радиоканали раҳбарияти билан ҳамкорликда “Табиат – неъматларини асрашда ёшлар фаоллиги”, “Одам савдосининг олдини олиш давр талаби”, “Аёлни эъзозлаган юрт”,  “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир”, »,“Ёшларда соғлом турмушни шакллантиришда миллий-маънавий қадриятларнинг ўрни”, “Талабалар кашфиёти”, «Мен танлаган касбимдан фахрланаман»  каби мавзуларда суҳбат олиб борилди.


Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

       


     2013 йил 9 октябрь куни институт тиллар кафедраси ҳамда “Ёшлар” радиоканали раҳбарияти билан ҳамкорликда “Табиат – неъматларини асрашда ёшлар фаоллиги”, “Одам савдосининг олдини олиш давр талаби”, “Аёлни эъзозлаган юрт”,  “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир”, »,“Ёшларда соғлом турмушни шакллантиришда миллий-маънавий қадриятларнинг ўрни”, “Талабалар кашфиёти”, «Мен танлаган касбимдан фахрланаман»  каби мавзуларда суҳбат олиб борилди.


Фармацевт мутахассисларни тайёрлашда ижтимоий-гуманитар фанлар блоки бўйича қўйилган талаблар юзасидан

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

    Маълумки, “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида юқори малакали, хар томонлама етук мутахассисларни тайёрлаш таълим соҳасининг юксак вазифаси ҳисобланади. Шундай экан, фармацевт мутахассисларни тайёрлашда  Ижтимоий фанлар кафедраси Давлат таълим стандартларига асосан “Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки бўйича мутахассисларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билими мазмунига қўйиладиган талаблар” асосида фаолият юритади.


О НЕКОТОРЫХ ВАПРОСАХ ВОСПИТАТЕЛЬНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

     Подготовка  квалифицированных кадров  ставит для себя основной целью обучить, всесторонне развитых, образованных и культурных молодых специалистов, владеющих мастерством, отвечающим требованием современного производства и перспективам их развития.


Современное обучение в вузах непосредственно связано с общеобразовательной, общетехнической, специальной и политическими знаниями, которые обеспечивают профессиональный рост молодёжи на производстве, её политическую и социальную активность. Рост профессиональной, политической и социальной активности молодёжи даёт плодородную почву для развития  у них познавательной деятельности и идеологической морали.


Миллий ва умуминсоний қадриятларнинг миллий тараққиётдаги ўрни

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

      Ўзбекистонда мустақиллик тантанаси туфайли таълим-тарбия тизимида туб ўзгаришлар вужудга келди. Миллий қадрятларни тиклаш, миллий маънавиятни юксалтириш, айниқса шарқона одоб-ахлоқ анъааларига эътиборнир кучайтириш шулар жумласидандир. Инсонпарварлик – ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир. Шавқатсизлик ва зўравонлик, унинг табиатига ётдир. Бизнинг халқимиз ўзининг кўп минг йиллик тарихи давомида кўп нарсаларни бошидан кечирди. Омонсиз жангу-жадаллар халқимизнинг инсонийлик табиатига доғ тушура олмади.


Талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятларни роли

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

     Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг маънавий соҳада катта ўзгаришлар юз берди. Президентимиз И.А.Каримов, маънавиятни юксалтирмасдан иқтисодий барқарорликка эришиб бўлмаслигини мустақиллигимизни дастлабки кунларидан англагани ҳолда, мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Таълим – тарбиянинг мустабид тузум замонида “пролетар интернационализми” шиори асосида мафкуралаштирилиши, уни миллий-тарихий заминдан маҳрум этиш инсон шахсининг маънавий-ахлоқий, ғоявий-сиёсий оламини қашшоқлаштирди, мутелик руҳиятини қарор топдириб, одамларда эркин, ижодий фикрлаш қобилиятини чеклаб қўйди. Миллий қадрятларимиз қайта  тикланиб, ривожлантирилиб келинмоқда. Марказий Осиё ҳалқларининг тарбия борасидаги, тажриба ва назарияга оид бўлган фикр – мулоҳазалари Беруний, Фаробий, Ибн Сион, Муҳаммад Қошғарий, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий, Улғубек, Бобур, Жомий, Лутфий каби мутафаккирларни асарларида, Амир Темур тузукларида мукаммал ўз аксини топган.


Маънавий ахлоқий тарбияда мафкура ва маънавиятнинг ўрни

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

       Ҳозирги глобаллашув жараёнларида ҳаётимизнинг жадал тараққиётида ёшларни маънавий ахлоқий тарбияси муҳимдир.Ўзбекистон республикасида озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт  қуриш жамиятимизда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш, ёшларни баркамол авлод ва комил инсон қилиб тарбиялашимизда бой маданий меросимиз, қадриятларимиз, тарихий анъаналаримизга, миллий ғоя ва мафкурамиз ҳал қилувчи омиллардан саналади.Зеро миллий мафкурамизда халқимизнинг азалий орзулари, мақсад-муддаолари, миллийлиги акс эттирилган. Миллий ғоя ва мафкура инсоннинг руҳий озуқаси сифатида камол топиб боради, ҳаётий таянчига айланади.