“Маънавият куни” тадбирлари талабаларнинг маънавий дунёқарашининг шакллантиришдаги ўрни
Тошкент фармацевтика институти2014 йил 30 апрель куни институт миқёсида “Маънавият куни” тадбири ташкил қилинди. Тадбир махсус режа асосида ташкил қилинди. Институт миқёсида 2014 йил 30 апрель куни ўтказилган “Маънавият куни” тадбирларида академик гуруҳларда “Амир Темур буюк саркарда ва давлат арбоби”, “Инсон кўрки — одоб”, “Талаба-ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб этишдаги асосий вазифалар”, Буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг 120 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча, “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик юрт тинчлиги гарови”, “Юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамият пойдевори”, “Меҳр ва мурувват – улуғ инсоний қадрият”, “Ёшларни ”оммавий маданият”салбий таъсирларидан ҳимоя қилиш — давр талаби”, “Касбим — фахрим “ каби мавзуларда 30 та учрашув, 29 та бахс-мунозара, 47 та давра суҳбатлари, 35 та маърузалар,19 та мулоқотлар ташкил қилинди. Тадбир сўнгида махсус режа асосида гуруҳ мураббийлар бошчилигида талабалар Олимпия шон-шуҳрати музейига, институт музейига, Кўкалдош мадрасасига, Алишер Навоий номидаги кино саройига, Тошкент Фотосуратлар уйига, Хасти Имом мажмуасигаташриф уюштирилди. Жами иштирокчилар сони 200 нафар профессор-ўқитувчилар ва 1456 нафар талабаларнинг иштироки таъминланди.
2014 йил 30 апрелда ташкил этилган “Маънавият куни” тадбири Тошкент шаҳар Солиқ Бошқармаси, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти, Миробод туман ҳокимияти ҳамда институт маънавият ва маърифат бўлими, “Устоз-шогирд” кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, тиллар кафедраси билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Жумладан, институт фармация факультети ва саноат фармацияси факультетининг 3 курс талабалари ўртасида буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг 120 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ташкил қилинди.