Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида олий таълим тизимида замонавий педагогик таълим: сифат ва самарадорлик
Тошкент фармацевтика институтиИнсон омили, бошқача қилиб айтганда, инсон ресурси мамлакат ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Демак, Ўзбекистоннинг келажакда буюк давлат бўлишида ҳам инсон омилининг ўрни беқиёсдир.Ишлаб чиқариш техник тараққиёт билан боғлиқ бўлганлиги учун, одамзот бор эканки, у ҳеч қачон тўхтаб қолмайди. Ривожлангаётган ишлаб чиқариш эса мутахассислар олдига янгидан-янги талаблар қўяверади. Бугунги кунда замонавий мутахассисга қўйилаётган талаблар: мустақил, таҳлилий фикрлай оладиган; замонавий технологияларни қўллаш орқали учраган муаммоларни еча оладиган; олаётган билимлари унга қаерда керак бўлишини аниқ тасаввур қила оладиган; янгилик ярата оладиган, муаммоларни ҳал этиш йўлларини ўйлаб топа оладиган, мулоқотга киришувчан, ўзининг ақлий даражаси, ахлоқи, маданияти устида иш олиб бора оладиган бўлиши керак;ҳамкорликда ишлаш ва ўзаро фикр алмашишни билиши; янги ғояларни қабул қила олиши; таҳлилий фикрлаш ва янги шароитларга мослаша олиши;ўз ҳаракатлари учун масъулиятни ҳис қила олиши; бошқаришни билиши зарур.